Маҳаллалар барча масалаларни “бир қадам” тамойили асосида ҳал этадиган масканга айлантирилади

27.06.2023, 11:13

Маҳаллалар барча масалаларни “бир қадам” тамойили асосида ҳал этадиган масканга айлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Хусеновнинг ғиждувонлик сайловчилар билан учрашуви ҳам самимий ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Ғиждувон туман ҳокимлиги мажлислар залида  бўлиб ўтган  учрашувда   Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатилари, O'zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ташвиқот учрашувида дастлаб, ишончли вакил номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, сайловолди дастурини содда, халқчил тилда талқин қилиб берди.

Маълумки, Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилди ва шу асосда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди.

Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида халқ хизматидаги давлатни барпо этиш вазифаси - Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий тамойилларидан бири этиб белгиланади.

Хусусан, юртимиз тараққиётининг бугунги босқичида “Давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт” деган ғоя юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини яратишда мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асосий талаби бўлади.

Биринчидан, рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципи ҳаётимизга жадал олиб кирилади.

Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, давлат бошқарувида мавжуд бўлган минглаб функцияларни босқичма-босқич рақамлаштириш аҳоли учун янги қулайликлар яратилади.

Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилишида аризани ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартиблар бекор қилиниб, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратилади.

Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, маҳаллалар   барча масалаларни “бир қадам” тамойили асосида ҳал этадиган масканга айлантирилади.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга ҳам батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Учрашув сўнгида ишончли вакил барчани партиямиздан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    258
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+