Уйчиликлар сиёсий жараёнларда фаол

27.06.2023, 11:14

Уйчиликлар сиёсий жараёнларда фаол

Уйчи туман маданият марказида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов сайловчилар билан  учрашди.

Учрашувни O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши раиси Солижон Мўминов бошлаб берди. Сўнгра ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурида белгилаб берилган бешта мақсаднинг мазмун-моҳиятини атрофлича таништирди.

- Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароит яратилади, – деди ишончли вакил. – 2030 йилгача  мактабгача таълимга болаларни юз фоиз қамраб олинади.  Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишн таъминланади.

Сўнг Наманган вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эришилган натижалар мисолида келгуси етти йилга мўлжалланган вазифалар кўлами ҳақида тушунча берди. Сув ресусрларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бунда жамоатчиликнинг ўрни ва роли, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда  томчилатиб суғориш технологияларининг жорий этилиши ва бундан кутилаётган натижаларни ҳам таҳлил қилди.

Музокарада сўзга чиққан генерал Умматали Шамсиев қонун устуворлигини  таъминлаш бўйича ислоҳотларга ўз муносабатини билдирди. Янги таҳрирдаги Конституция, судлар мустақиллигини таъминлаш, адвокатура  институтининг инсон ҳуқуқ ва мафатларини  ҳимоя қилишдаги  ўрни ва роли  ҳақида гапирди.

Тадбиркор Моҳидил Бўронова эса юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, текширишларга мораторий эълон қилингани, яратилган имтиёзлар тўғрисида гапирди.

Меҳнат фахрийси Турсунбой Худойбердиев, Ёшлар парламенти аъзоси, O‘zJOKU талабаси Элдорбек Бозорбоев ҳам сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастурига муносабатларини билдиришди. Қолаверса, бўлажак сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаб, овоз беришларини билдиришди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+