O‘zLiDeP сайёр қабулида Б.Жўрабой кўчасидаги электр энергиясини етказиб беришдаги узилишлар масаласи муҳокама қилинди

03.04.2018, 19:45

O‘zLiDeP сайёр қабулида Б.Жўрабой кўчасидаги электр энергиясини етказиб беришдаги узилишлар масаласи муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Нурота туман Кенгаши ташаббуси билан “Нурфахр” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабул давомида маҳалланинг “Тошкент” кўчасида истиқомат қилувчи Акмал Ҳожиев кўчаларнинг таъмирталаблиги, куз-қиш мавсумидаги ёғингарчиликлар аҳолига қийинчилик туғдираётганини таъкидлаб йўлларни таъмирлашда мутасаддилар ёрдам сўради. Ушбу мурожаат юзасидан туман “Ободонлаштириш бошқармаси” бошлиғи Р.Авулов “Нурфахр” МФЙга дастур асосида 2,5 км шағал йўл қопламаси жорий йилнинг II-чораги давомида амалга оширилишини маълум қилди.

“Нурфахр” МФЙ “Тошим Бозоров” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Тоҳир Гадоев пенсияга 2 йил қолганлигини инобатга олиб, иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўради. Мазкур мурожаат юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С.Зокиров мутасадди идораларга депутатлик сўрови юборишини билдирди.

– Б.Жўрабой кўчасидаги электр кучланиши пасайиб кетган, – дейди маҳалла аҳли вакиллари номидан сўз олган Бахтиёр Абдиев. – Бу эса электр етказиб беришда узилишларга олиб келмоқда. Мутасаддилардан ана шу муаммога жиддий эътибор қаратишларини сўраймиз. 

Мазкур масала “Нурота электр тармоқлари” корхонаси бошлиғи Х.Йўлдошев томонидан назоратга олинди.

Сайёр учрашув сўнгида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига юқоридаги камчиликлар юзасидан берилган топшириқларни назорат қилиш, депутатлик ваколатидан келиб чиқиб, уларга амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

 Б.БОБОМУРОТОВ,

  O‘zLiDeP Нурота туман

Кенгаши  аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1705
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+