Янги Ўзбекистон ривожланишининг беш устувор мезони

01.07.2023, 14:53

Янги Ўзбекистон ривожланишининг беш устувор мезони

Ромитан туманининг “Боғи туркон” маданият марказида    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойдин Хусенов ромитанлик  сайловчилар билан учрашди.

Дастлаб ишончли туманда амалга оширилган ислоҳотларни эътироф этдиб, буларнинг замирида номзоднинг улкан меҳнати ва иродаси мужассамлигини қайд этди ва номзоднинг сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар, улардан келиб чиқувчи ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган режалар билан таништирди.

Жумладан, Ромитан туманида бугунги кунда 167 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, 2030 йилгача 21 та янги мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилиши натижасида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади, қамров 100 % га етказилади.

Шунингдек, 6 та мактаб реконструкция қилиниб, 1836 ўқувчи ўрни яратилади, барча мактабларда таълим жараёни 1 сменада ташкил қилинади.

Туманда филиал сифатида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларининг жорий йилда 2 тасига, келгусида 7 тасига оилавий шифокорлик пунктлари мақоми берилади.

Учрашувда сўз олган маҳалла фаоллари одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги режа-мақсадлар айни муддао эканлигини қайд этишди.

- Ишонч билан айтиш мумкинки, эркин ва фаровон, қудратли давлатни қуришда бешта стратегик йўналиш яқин келажакдаги мамлакатимизда  ҳал қилувчи ўрин тутади ва кўпмиллатли халқимизнинг, шу жумладан меҳнатсевар ромитанликларнинг ҳам орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади, - деди Президентликка номзоднинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойдин Хусенов. — Шунинг учун ҳам барчани Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга якдиллик билан овоз беришга чақираман.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+