Ишончли вакил когонлик сайловчилар ҳузурида

04.07.2023, 18:56

Ишончли вакил когонлик сайловчилар ҳузурида

Кейинги йилларда Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган халқчил ислоҳотлар ва уларнинг пировард натижаси Когон туманида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридаги 5 та стратегик мақсад ва уларнинг келгусидаги ижроси, шубҳасиз, когонликлар турмуш фаровонлигини ошириши турган гап.

Президентликка номзоднинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Ҳусенов когонлик сайловчилар билан ўтказган учрашувида ана шулар хусусида гапирди. Туманда кейинги 5-6 йилда рўй берган ижобий ўзгаришлар билан бирга бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга ҳам эътибор қаратиди. 

Дарҳақиқат, юртимизда инсон қадри улуғланаётган, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилаётган бугунги кунда аҳолининг барча қатламлари қатори O'zLiDePнинг асосий электорати ҳисобланган тадбиркорлар, фермерлар  манфаатларини ҳимоя қилишда ҳам сезиларли натижаларга эришилмоқда. Иқтисодиётнинг асосий драйвери ҳисобланган бизнесни ривожлантириш доимий эътиборда бўлиб, номзоднинг сайловолди дастурига ушбу соҳани келгусида янада тараққий эттириш кўзда тутилмоқда.

Учрашувда сўзга чиққан Бухоро психология ва хорижий тиллар институти ректори Ш. Баротов, Баҳоуддин Нақшбанд маҳалла хотин-қизлар фаоли, маҳаллий кенгаш депутати М. Отабоева, партия туман Фахрийлар кенгаши раиси Ж. Қўшшаев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг Туткунда маҳалласидаги ёшлар етакчиси М. Истамов ва бошқалар Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлиги ошиб бораётгани, аёллар, ёшлар, аҳолининг кам таъминланган қатламларига ғамхўрлик кўрсатилаётганини эътироф этишди.  Ўз навбатида бўлажак сайловда   O‘zLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёев номзоди учун ҳамжиҳатлик билан овоз бермоқчи эканликларини айтишди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    418
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+