Мақсадимиз – одамларни ҳаётидан рози қилиш

04.07.2023, 18:56

Мақсадимиз – одамларни ҳаётидан рози қилиш

Чортоқ туманидаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов сайловчилар билан учрашди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари, тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, туман кенгаши депутатлари қатнашдилар.

Учрашувни партия вилоят кенгаши раиси Солижон Мўминов очиб берди. Сўнгра ишончли вакил президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида белгиланган бешта мақсаднинг мазмун-моҳияти хусусида гапирди.

Айниқса, дастурнинг “Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш” номли мақсадига тўхталар экан, Наманган вилоятида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эришилган натижалар ва келгуси режалар хусусида сўзлади. Сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бунда жамоатчиликнинг ўрни ва роли, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда томчилатиб суғориш технологияларининг жорий этилиши ва бундан кутилаётган натижаларни ҳам таҳлил қилиб берди.

Тадбирда сўзга чиққан ёш тадбиркор Aсилбек Aбдухалилов, туман кенгаши депутати Ислом Одилов ҳамда меҳнат фахрийси Aбдулло Ўринбоев ҳам Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини, унда белгиланган бешта мақсадни якдиллик билан қўллаб-қувватлаб, барча сайловчиларни бўлажак муҳим жараёнда унинг номзодига овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+