Қурилишдаги ҳисоб-китоблар шаффофлиги таъминланади

04.07.2023, 18:56

Қурилишдаги ҳисоб-китоблар шаффофлиги таъминланади

O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили Абдуҳаким Эшмуродов шерободлик сайловчилар билан учрашди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил барчани номзоднинг сайловолди дастури билан таништирди. Таъкидлаганидек, келгусида мамлакатимизнинг  барқарор иқтисодий ўсиши таъминланади. Солиқ тизимини соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар оширилмайди. 2024 йилдан бошлаб янги уй-жой сотиб олган аҳолига қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб берилади.

Бундан ташқари, қурилишдаги ҳисоб-китоблар шаффофлиги таъминланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фермерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини қайтариш амалиёти йўлга қўйилиши эса уларни янада ривожлантиришда кучли рағбатлантирувчи омил бўлади. Ижтимоий реестрга киритилган аҳолини ишга олган корхоналарга даромад солиғини қайтариб бериш бундай тоифадаги шахсларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.

Учрашув якунида ишончли вакил сайловчиларни Ўзбекистон келажаги учун етакчи партиядан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаб,  овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+