Ишончли вакил профессор-ўқитувчи ва талабалар билан учрашди

04.07.2023, 18:56

Ишончли вакил профессор-ўқитувчи ва талабалар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Рашид Рўзибоев Урганч  шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида бўлиб, профессор ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди.

Партия вилоят кенгаши раиси Ислом Файзуллаев йиғилганларни  номзоднинг ишончли вакили билан таништиргач, ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини кенг ёритиб берди.

Қайд этганидек, дастурда таълим, соғлиқни сақлаш тизимларига алоҳида эътибор берилган бўлиб, 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга онкологик, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш энг асосий вазифалардан бири бўлади.

Шунингдек, сил билан касалланиш даражасини кескин камайтириш учун имкониятлар ишга солиниб, жигар циррозига олиб келувчи “гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйилади. Бунинг учун тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажми 2 карра оширилади.

Учрашувда бошқа иштирокчилар ҳам ўз фикр ва мулоҳазалари билдиришди ҳамда бўлажак сайловда партия номзоди Шавкат Мирзиёевни қўллаб, овоз беришга ҳаммани  чақиришди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+