“Тайёр бизнес” саноат ипотекаси – тадбиркорга навбатдаги имконият

04.07.2023, 18:56

“Тайёр бизнес” саноат ипотекаси – тадбиркорга навбатдаги имконият

O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Қувондиқ Саноқулов карманалик сайловчилар  билан учрашди.

Тадбирда номзоднинг сайловолди дастурига биноан мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсиши таъминлашда амалга оширилиши кутилаётган ишлар ҳақида сўзланди. Хусусан, 2030 йилгача иқтисодиётимиз ўсиш суръатлари 2 баробар кўтарилиб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади.

Келгуси йилларда 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинади. Тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади.

Энг қувонарлиси, вақтида солиқ тўлаётган корхоналарга қўшилган қиймат солиғи қайтариш муддати бир кун этиб белгиланади ҳамда уларда солиқ текширувлари ўтказилмайди, давлат харидларида устунлик берилади.

Учрашув якунида ишончли вакил Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаётган, эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган Ватанимизнинг жонкуяр фарзанди Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, овоз беришга барчани чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+