Ишончли вакил Кегейли тумани сайловчилари билан учрашди

04.07.2023, 18:56

Ишончли вакил Кегейли тумани сайловчилари билан учрашди

Кегейли тумани 11-сонли болалар мусиқа мактаби мажлислар залида O’zLiDeP партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов Кегейли тумани сайловчилари билан учрашди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудуд фаоллари, туман Кенгаши депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг меҳнат фаолияти, сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ва асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилдики, номзоднинг сайловолди дастурида барча соҳалар сингари аграр соҳага эътиборни кучайтириш борасида бир қатор устувор вазифалар илгари сурилган. Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловларда деградациянинг олдини олиш бўйича миллий дастур қабул қилинади. Умуман, аграр соҳага жами 15 млрд. доллар инвестициялар жалб этилади.

Ишончли вакил, шунингдек, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларга тўхталар экан, номзодимизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик йўналиш барча жабҳаларда, жумладан, иқтисодиётда барқарор ўсишни таъминлашга ва шу асосда одамларимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган.

 Учрашувда сўзга чиққанлар маҳаллаларда ташкил этилган бешлик тизими ва бу орқали қисқа муддатда эришилган ютуқлар, кластер тизими афзалликлари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қаратилаётган эътибор, касаначилик, оилавий тадбиркорлик соҳасида эришилган ютуқлар хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, O'zLiDePдан Президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович  Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+