2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – интилиш –истиқбол” деб номланадиган мактаб-интернатлар ташкил этилади

04.07.2023, 18:56

2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – интилиш –истиқбол” деб номланадиган мактаб-интернатлар  ташкил этилади

Қораўзак  тумани Маданият маркази мажлислар залида O’zLiDeP партиясидан  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли  вакили Байрамбай Отемуратов  қораўзаклик сайловчилар билан учрашди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудуд фаоллари, туман Кенгаши депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари  ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга  номзоднинг  меҳнат фаолияти, номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ва асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди. 

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси йилига 2 фоизга ўсмоқда. 2030 йилга бориб прогнозларга кўра 40 миллионга етади. Бундай катта давлатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, халққа муносиб шароит яратиш учун иқтисодиёт ҳам, бошқарув ҳам, таълим ва тиббиёт ҳам янгича бўлиши, барча соҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлиши кераклиги таъкидланди. Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб эълон қилинди. Хусусан, янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди. 2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – интилиш –истиқбол” деб номланадиган  мактаб-интернатлар  ташкил этиш, уларда Президент мактабларидан кам бўлмаган шароитларни яратиш ёшларимиз учун янги имкониятларни очиб беради. Бу мактабларда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 70 фоиз квота ажратиш кўзда тутилади. Нуронийларни ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши йўлга қўйилади, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади. Шунингдек, 2030 йилгача қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилади ва бунга 15 миллиард доллар йўналтирилади, арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилиши йўлга қўйилади. 

Ишончли вакил  партия номзодининг сайловолди дастуридаги мақсадларни  сайловчиларга етказаркан, охирги йиллардаги ислоҳотлар самарасини халқ ҳаётидаги муҳим ўзгаришлар, улкан ютуқлар мисолида қайд этди. Мамлакат ривожи, халқ фаровонлигига йўналтирилган мақсадлар ўз аксини топган сайловолди дастурнинг мазмун-моҳиятини йиғилганларга етказаркан, партия номзодининг қораўзклик сайловчилар билан учрашувида айтилган фикрлардан иқтибослар келтирди. Ишончли  вакилнинг қораўзак тумани сайловчилари билан учрашуви давомида тумандаги маҳалла фаоллари билан учрашди. Учрашувда   номзоднинг сайловолди дастурида барча соҳалар сингари маҳалла тизимига  ҳам эътиборни кучайтириш борасида бир қатор устувор вазифалар  илгари сурилганлиги,  маҳалла раислари ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши, маҳалладаги бешталик тизим эндиликда “маҳалладаги еттилик” тизимга ўтиб, уларнинг ҳам ваколат муддати 5 йилгача узайтирилиши  илгари сурилган. Қораўзак тумани сайловчилари билан учрашув давомида маҳалла фаолларига номзоднинг сайловолди дастури,  унда  илгари сурилган мақсад ва вазифалар акс этган буклет ҳамда  флайерлар тарқатилди. Учрашувда сўзга чиққанлар Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, барча сайловчиларни номзодни бўлажак сайловда қўллаб-қувватлашга чақирди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+