Ишончли вакил навоийлик таълим соҳаси вакиллари билан учрашди

04.07.2023, 18:56

Ишончли вакил навоийлик таълим соҳаси вакиллари билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал– демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Қувондиқ Санақулов Навоийлик таълим соҳаси вакиллари билан учрашди.

Унда узоқ йиллардан буён фидоийлик билан фаолият юритаётган таълим соҳаси фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, фахрийлар, хотин-қизлар ва кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Ишончли вакил Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг 21 июнь куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашуви давомида вилоятни келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари билан таништирди.

Хусусан, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини ҳал қилиш мақсадида 310 та давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади. Янги мактаблар қуриш ва мавжудларининг қувватини ошириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳисобига қўшимча 40 минг ўқувчи ўрни яратилади. Навоийнинг иқлимини ҳисобга олган ҳолда барча боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.  

- Бугунги Навоий вилоятида таълим соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда, - деди Навоий давлат педагогика институти тарих факультети кафедра мудири  А.Аминова. - Биргина мен фаолият олиб бораётган олийгоҳни олайлик. Ушбу таълим муассаси учун 200 млрд. сўм ажратилиб ягона ўқув биноларидан иборат кампус қурилиши ҳамда тарқоқ факультетлар жамланиши кўзда тутилган. Шунингдек, Навоий давлат педагогика институти Навоий давлат университетига айлантирилмоқда. Бунинг натижасида, муассасасидаги таълим сифати янада юксалади ва вилоят ёшларининг олий таълим билан қамраб олиш кенгайишига замин яратилади. Бу ишларнинг барчаси номзодимиз Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ. Номзоднинг сайловолди дастури билан танишиб, эртанги кунимизнинг янада фаровон ва шукуҳли бўлишига яна бир бор ишондим. Барчани Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чақираман.

Учрашув якунида ишончли вакил халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, ўз ҳаётини Янги Ўзбекистонни барпо этишга бағишлаган фидойи инсон, Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, барчани овоз беришга чақирди.

 

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+