Янги истиқболли вазифалар - ёрқин кежалак сари етаклайди

04.07.2023, 18:57

Янги истиқболли вазифалар - ёрқин кежалак сари етаклайди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги  ишончли вакили Самойдин Хусенов Когон шаҳридаги Темирйўлчилар истироҳат боғида навбатдаги сайловолди ташвиқот тадбирини амалга оширди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Эмма Асланова, Мадина Баратова, Назир Сабиров, Умида Рахмоновалар, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, нуронийлар, фахрийлар, аҳоли вакиллари ҳамда хайрихоҳ ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Ишончли вакил Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга йўналтирилган мақсадлар, вазифалар илгари сурилгани таъкидлади.

Ушбу вазифалар ниҳоятда кенг қамровли бўлиб, давлатимиз, жамиятимизнинг барча жабҳаларига тааллуқли эканини қайд этди.

Дарҳақиқат, сайловолди дастурда белгиланган устувор вазифаларни  амалга оширишдан кўзланган пировард мақсад – Ўзбекистонда инсон қадрини янада юксалтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини бундан-да яхшилаш, “инсон-жамият-давлат” деган халқчил ғояни тўла амалга татбиқ қилишдан иборат.

Хусусан, номзод сайловолди дастурининг “Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар” номли бандига кўра, келгуси етти йилда мамлакат ижтимоий ҳимоя тизимининг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрнини эгаллаши учун кўмак беришдан иборат бўлади.

Келгуси етти йилда ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар янги босқичга олиб чиқилади.

Ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизими йўлга қўйилади. Ҳаётда оғир аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда, ушбу оилаларда шароитни яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғчава мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назарда тутилади.

Сайловолди дастурда таъкидланганидек, туман ва шаҳарларда ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар” фаолиятининг йўлга қўйилиши бу соҳадаги вазиятни тубдан ўзгартириши муқаррар.

Сайловчилар ўз сўзларида партиядан кўрсатилган номзод сайловолди дастурида белгиланган ҳаётбахш ғоя, устувор мақсад ва вазифалар халқ манфаатига хизмат қилишини эътироф этдилар. Сўнгги олти йилда мамлакатни ҳар жиҳатдан тараққий эттиришга доир ислоҳотларнинг кенг қамровли тус олгани, бевосита Когон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга ҳам ижобий таъсир кўрсатганини таъкидлашаркан, эришилган ютуқлар Шавкат Мирзиёев фаолияти билан чамбарчас боғлиқ эканини қайд этишди. Барча ҳамюртларимизни ўзининг бутун куч-қудратини Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида сафарбар этаётган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорладилар.

Юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтган тадбирда ишончли вакил С.Хусенов барчани элу-юртимиз манфаати йўлида фидокорона меҳнат қилишни ўз ҳаёти ва фаолиятининг мазмуни деб билган, кўп миллатли халқимиз юксак ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлган инсон Ш. Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+