Ишончли вакил қувасойлик сайловчилар билан учрашди

04.07.2023, 18:57

Ишончли вакил қувасойлик  сайловчилар билан учрашди

Янги Ўзбекистонда фуқаро ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўлади! Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назорати ўрнатилади. Чинакам одил судловга эришилади.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили Мавлуда Хўжаева қувасойлик  сайловчиларга маълум қилди. У O‘zLiDePдан президентликка номзоднинг сайловолди дастури одамларни ҳаётидан рози қилиш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, қонун устуворлиги, суд мустақиллигини ошириш ва адолатни таъминлашга қаратилганини қайд этилди.

Шунингдек, терговда шахс ҳуқуқини чеклашга санкция бериш масаласи алоҳида судялар томонидан кўриб чиқилиши амалиёти йўлга қўйилади. Одамларни “қамоққа олиб тергов қилиш” амалиёти камайтирилади, бунинг ўрнига гаров эҳтиёт чорасидан кенг фойдаланилади. Бу масалада айбланувчи ёки ҳимоячи томонидан судларга эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан мурожаат қилиш имконияти кенгайтирилади. Қамоқдаги шахслардан олинган “айбни бўйнига олиш” ҳақидаги ариза далил сифатида қабул қилинмайди.

- Шундай экан, барчамиз бўлажак сайловда энг муносиб номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб, овоз берайлик, – деди у учрашув сўнггида.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    245
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+