“Гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади

04.07.2023, 18:57

“Гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Пайариқ туманида туман фаоллари ва сайловчилар билан учрашди.

Унда партия фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидландики, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аҳолини тиббиёт тизимидан рози қилиш, ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятлар ишга солиниб, 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш, онкологик, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш соҳадаги энг асосий вазифалардан бири бўлади.

Сил билан касалланиш даражасини кескин камайтириш учун зарур имкониятлар ишга солинади ва жигар циррозига олиб келувчи “гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйилади.

Сайловолди дастурдаги эътиборга молик томонлардан бири ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг болани ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни бепул даволаш жорий этилади.

Хусусийлаштириш дастури доирасида давлат улуши мавжуд корхоналар 6 баробар ёки ҳозирги 2,3 мингтадан 360 тага камаяди. 17 турдаги давлат монополияси бекор қилиниб, уларга хусусий сектор кенг жалб этилади.

 Учрашув давомида сўзга чиқган туман фаоллари ва ишончли вакил барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+