Ватанимизнинг мустақиллиги ва хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги сўзсиз таъминланади

07.07.2023, 17:03

Ватанимизнинг мустақиллиги ва хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги сўзсиз таъминланади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятидаги ишончли вакили Шуҳрат Асланов кўкдалалик сайловчилар билан учрашди.  Кўкдала касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган анжуманда партия депутатлари, фахрийлар, тадбиркор ва ишбилармонлар, маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.   

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурининг бешта мақсадлари билан сайловчиларни таништириш асносида, ундан ўрин олган мустақил давлатимизнинг ташқи сиёсати, миллий хавфсизликни таъминлаш, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар  ҳақида батафсил сўзлади.

Таъкидландики, келгусида Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади. Мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг хавфсиз яшашини  таъминлаш учун армиямизнинг мудофаа қудрати оширилади. Миллий армиямиз 2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминланади, қўшинларнинг жанговар руҳи ва салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида ишлар жадаллаштирилади. Янги Ўзбекистон - хавфсиз ва тинчликсевар давлат тамойили асосида дунёдаги мавжуд таҳликали ва мураккаб вазиятда очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш давом эттирилади. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари фақат ва фақат халқимиз ва давлатимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилади.

Ўзбекистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ташаббуслари халқаро майдонда фаол илгари сурилади. Энг аввало, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожлантирилади.

Марказий Осиёда турли йўналишлар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.

Учрашув  интиҳосида ишончли вакил барчани партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    250
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+