Сайловолди дастурига кўра мамлакатимиз саноатни ривожлантиришга эътибор кучайтирилади

07.07.2023, 17:03

Сайловолди дастурига кўра мамлакатимиз саноатни ривожлантиришга эътибор кучайтирилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойдин Хусенов Қоровулбозор тумани сайловчилари билан учрашди.

Ишончли вакил дастлаб йиғилганларни номзоднинг сайловолди дастуридаги устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эришилган натижалар мисолида келгуси етти йилга мўлжалланган вазифалар ҳақида тушунча берди.

Хусусан, келгусида тадбиркорларга “ижтимоий шериклик” асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар берилади ва бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтирилади.

2030 йилгача иқтисодиётимиз ўсиш суръатлари 2 баробар оширилиб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади.

Шунингдек, сайловолди дастурга кўра, экспорт ҳажмини ошириш учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун ишлар жадаллаштирилиши, Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 1 миллиард доллар ажратилиши режа қилинган.

Қолаверса, келгуси йилларда 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинади. Тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади. Ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналари ташкил этилади. IT хизматлари экспорти 5 миллиард долларга олиб чиқилади. 2030 йилга қадар жами экспорт ҳажми 2 баробар оширилиб, 45 миллиард долларга етказилади.

Сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган устувор вазифалар, келгусида амалга ошириладиган ислоҳотлар халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлаб, бўлажак сайловда партия номзодини якдиллик билан қўллаб-қувватлашларини  билдирдилар.

Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирда ишончли вакил С.Хусенов барчани элу-юртимиз манфаати йўлида фидокорона меҳнат қилишни ўз ҳаёти ва фаолиятининг мазмуни деб билган, кўп миллатли халқимиз юксак ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлган инсон Ш. Мирзиёевга овоз беришга даъват этди. 

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+