Саноатда “яшил сертификат”лар бозори яратилади

07.07.2023, 17:03

Саноатда “яшил сертификат”лар бозори яратилади

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили Қувондиқ Санақулов Навбаҳор туманидаги Мусиқа мактаби фаоллар залида Навбаҳор туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Ушбу учрашувда ҳудуд фаоллари, вилоят, туман-шаҳар кенгаши депутатлари, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Номзод сайловолди дастурида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, одамларни ҳаётдан рози қилиш масалаларига жуда катта  эътибор қаратилган. Хусусан, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш орқали соҳадаги меҳнат унумдорлиги 2 баробар оширилади, Навоий, Қўнғирот ва Қоракўлда йирик кимё-полимер кластерлари ташкил этилади.

2024 йилдан бошлаб саноатда “яшил сертификат”лар бозори яратилади. Автобуслар тўлиқ экологик тоза электр ёки газ ёқилғисига ўтказилади. Иқтисодиётда энергия самарадорлигини 2 карра ошириб, 2030 йилга бориб 50 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқариш учун зарур шароитлар яратилади.

Шунингдек, бизнес ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, инфратузилмани ривожлантириш бўйича янги ёндашувлар жорий қилинади. Жумладан, йўл-транспорт соҳасида авиақатновлар сонини 4 мартага ошириш асосий вазифалардан бири бўлади. Тошкент – Самарқанд, Навоий – Бухоро йўналишларида қўшимча тезюрар темир йўллари қурилиши таъминланади.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари, Янги Ўзбекистоннинг жонкуяр бунёдкори Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридаги вазифалар ўта долзарб масалаларни қамраб олганлигини, бугунги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида юртимиз тараққиётига хизмат қилишини такидлаб, сайловчиларни овоз    беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    500
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+