Ҳудуд аҳолиси ҳокимга сув ва ҳаво тозалиги бўйича аниқ масала қўя оладиган тизим яратилади

06.07.2023, 12:02

Ҳудуд аҳолиси ҳокимга сув ва ҳаво тозалиги бўйича аниқ масала қўя оладиган тизим яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Ғаллаорол тумани сайловчилари  билан учрашди.

Туман Маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда бўлиб ўтган  учрашувда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ғайрат Абдиев,   маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган стратегик мақсад ва вазифалар мазмун-моҳиятини сайловчиларга атрофлича талқин қилиб берди.

Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси янада кенгайтирилади. Яшил майдонларни кўпайтириш учун йилига 400 миллиард сўм ажратиб борилиши аҳоли масканлари, умуман, маҳаллаларда экологик муҳитни яхшилайди.

Давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳлар ҳам ўзининг яшил боғларини ташкил қилиши йўлга қўйилади. Янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилиб қўйилади. 2030 йилгача республикада кўкаламзорлаштириш  даражасини 18  фоиздан 30 фоизга етказиш аҳолини қулай экологик муҳитда яшаши учун шароит яратади.

Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни келгуси етти йилда 2,3 миллион гектарга етказиш бу йўналишдаги устувор вазифа бўлиб қолади.

Тошкент шаҳрида амал қилаётган бошқарув компаниялари фаолияти бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.

Барча қишлоқ ва шаҳарларни қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш, уларни  қайта ишлашни эса камида 65 фоизга етказиш атроф-муҳит тозалигини сақлашда муҳим аҳамият касб этади.

Муайян ҳудудга янги ҳоким тайинланганда, ўша ерда экологик аудит ўтказиш, натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Ҳудуд аҳолиси ҳоким олдига сув ва ҳаво тозалиги, кўкаламзорлаштириш даражаси бўйича аниқ масала қўя оладиган тизим яратилади.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида сайловчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Учрашув  сўнгида ишончли вакил барчани партиямиздан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матубот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+