Оролбўйи ўрмонзорлари 2,3 миллион гектарга етказилади

06.07.2023, 12:05

Оролбўйи ўрмонзорлари 2,3 миллион гектарга етказилади

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов  мўйноқлик сайловчилар билан учрашди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудуд фаоллари,  туман Кенгаши депутатлари,  кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил иштирокчиларига Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга йўналтирилган мақсадлар, вазифалар илгари сурилгани ҳақида маъруза қилди.

Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар, пухта ўйланган режалар, янги ғоя ва мақсадлар,  хусусан соҳалар бўйича белгиланган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, сайловолди дастурида сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида урғу берилган. Жумладан, сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади. Бунга 10 фоизли кредит ажратиш, ўз ҳисобидан жорий қилганларга эса, харажатнинг 50 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилиши қайд этилган. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янада кенгайтириш назарда тутилмоқда. Бунда барча аҳоли масканлари, маҳаллаларда “яшил майдонлар”ни кўпайтириш учун йилига 400 миллиард сўм ажратиб борилиши таъминланади. Барча давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳлар ўзларининг “яшил боғлари”ни ташкил қилиши таъминланади.

Янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилиб қўйилади. Қолаверса,  2030 йилгача республикада кўкаламзорлик даражасини 18 фоиздан 30 фоизга етказилади.

Шунингдек, Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар келгуси етти йилда 1,6 миллион гектардан 2,3 миллион гектарга етказилади. Барча қишлоқ ва шаҳарлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш хизматлари билан 100 фоиз қамраб олинади, уларни қайта ишлаш эса камида 65 фоизга етказилади.

Ишончли вакил сўзи якунида барчани партиямиздан номзод  Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+