Ислоҳотлардан пировад мақсад - инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш

07.07.2023, 19:31

Ислоҳотлардан пировад мақсад - инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш

Миришкор туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятидаги ишончли вакили Шуҳрат Аслановнинг туман фаоллари, депутатлар,  фахрийлар ҳамда ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.  

Ишончли вакил сайловчиларни Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Хусусан, Қашқадарё вилоят бўйича беш стратегик мақсаднинг мазмун-моҳияти ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш, одамларнинг турмушини яхшилаш ва бу борада маҳалланинг ролини кучайтириш, келажак бунёдкорлари бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими яхшилаш ҳамда сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Қашқадарёда 2030 йилга қадар мактабгача таълим соҳасидаги қамров юз фоизга етказилиб,  қарийб 1 триллион 300 миллиард сўм маблағ ҳисобидан  1 минг 745 та янги боғча, олис ва чекка ҳудудларни мактабгача таълим билан қамраб олиш учун 1 минг 500 ўринли 28 та мобиль гуруҳ ташкил этилади, боғчаларда 12 ўринли 350 та бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳлари ва 50 та қисқа муддатли гуруҳларнинг  фаолияти йўлга қўйилади.

Вилоятда келгуси етти йилда мактаб таълимида қўшимча 130 минг ўқувчи ўрни яратилади, ўқувчиси 30 нафардан ортиқ бўлган синфлар бирорта қолмайди. Ҳозир вилоятда  4 мингдан зиёд синфда 35 тадан бола ўқишини ҳисобга олсак, мактаб таълимидаги ушбу ислоҳотнинг юксак самараси яққол намоён бўлади. Шунингдек, 237 та мактаб мукаммал таъмирланиб,  591 та мактаб замонавий ўқув анжомлари, лаборатория ва компьютерлар билан жиҳозланади. 

Қашқадарёда тиббиётни ривожлантириш борасида ҳам бир қатор  янгиликлар амалиётга татбиқ этилади. Косон, Нишон, Қамаши, Китоб ва Яккабоғда туманлараро эндокринология ҳамда кардиология бўлимлари ўз фаолиятини бошлайди. Тиббиёт соҳасида 37 та поликлиника, 95 та оилавий шифокорлик пункти ташкил этилиб, даволаш ўринлари 12 мингтага етказилади. Қарши шаҳридаги тарқоқ 5 та шифохона негизида “Она ва бола” кластери ташкил этилади. Нишон, Чироқчи, Косон, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида 550 даволаш ўрнига эга бўлган замонавий туғруқ комплекслари барпо этилади. Келгуси йилларда 800 нафар эҳтиёжманд аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини даволаш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Учрашувда ОМҚП депутати Шаҳноза Холмаҳматова, Фахрийлар кенгаши аъзоси Ойбаҳор Ҳасанова,   тадбиркор Суҳроб Ходжилов, “Янги Миришкор” МФЙ ёшлар етакчиси Жамшид Абдуназаров ва бошқалар сўзга чиқишиб,  Ўзбекистонда инсон қадрини янада юксалтириш орқали халқимиз турмуши фаровонлигини бундан-да ошириш, “давлат – инсон учун” деган халқчил ғояни тўла амалга татбиқ қилиш, инсон, унинг ҳақ-ҳуқуқлари, қадр-қиммати ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш тамойили асосида амалга ошириладиган  ислоҳотлар бардавомлиги учун муносиб номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.  

  Тадбир якунида ишончли вакил Шуҳрат Асланов барча миришкорлик сайловчиларни муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди. 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    470
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+