Қишлоқ хўжалиги иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантирилади

07.07.2023, 19:31

Қишлоқ хўжалиги иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантирилади

Хатирчи тумани Маданият марказида O'zLiDeP дан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Қувондиқ Санақулов туман сайловчилари билан учрашди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудуд фаоллари, туман Кенгаши депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ва асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

 Айниқса, ишончли вакил дастурнинг “Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш” мақсадига тўхталар экан, Хатирчи туманида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш бўйича келгуси режалар хусусида сўзлади.

Жумладан, сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бунда жамоатчиликнинг ўрни ва роли, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда томчилатиб суғориш технологияларининг жорий этилиши ва аграр соҳага эътиборни кучайтириш борасида бир қатор устувор вазифалар илгари сурилган. Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловларда деградациянинг олдини олиш бўйича миллий дастур қабул қилинади. Умуман, аграр соҳага жами 15 млрд. доллар инвестициялар жалб этилади.

Учрашувда сўзга чиққанлар маҳаллаларда ташкил этилган бешлик тизими ва бу орқали қисқа муддатда эришилган ютуқлар, кластер тизими афзалликлари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қаратилаётган эътибор, касаначилик, оилавий тадбиркорлик соҳасида эришилган ютуқлар хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, O'zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+