Бухоро шаҳрида Халқаро туризм маркази барпо этилади

07.07.2023, 19:32

Бухоро шаҳрида Халқаро туризм маркази барпо этилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг  Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Хусенов Бухоро шаҳри сайловчилари билан Бухоро давлат унверситети мажлислар залида учрашди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлар, партия фаоллари, университет профессор –ўқитувчилари, меҳнат фахрийлари, фаол хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда қурамиз” номли сайловолди дастури мазмун-моҳиятини ҳаётий факт ва далиллар орқали очиб берди.

Шунингдек, ишончли вакил Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг 20 июнь куни Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашуви давомида вилоятни келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари билан таништирди.

Жумладан, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини ҳал қилиш мақсадида вилоятда  келгуси етти йилда 1,5 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилиб, 60 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади. Биргина Бухоро шаҳрининг ўзида 2030 йилга қадар  6640 хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиб, аҳолига арзон ва узоқ муддатли кредитлар ажратилади.

Шаҳарда сайловолди дастурдан келиб чиққан ҳолда 2030 йилгача 10 та мактабгача таълим ташкилотлари янгидан қурилади, 6 та мактаб реконструкция қилиниб, 3840 ўқувчи ўрни яратилади.

Қолаверса, номзоднинг дастурида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, келгуси етти йилда саноат ҳажмини ҳозирги 27 триллион сўмдан 110 триллион сўмга олиб чиқиш режалаштирилган. Тўқимачилик соҳасида сунъий толали маҳсулотлар ишлаб чиқариш кенгайтирилади. Туман ва шаҳарларда 30 та янги саноат зонаси, Бухоро шаҳрида электротехника саноати технопарки ташкил этилади.

Бундан ташқари, Бухоронинг туризм салоҳиятини оширишга ҳам катта эътибор қаратилади. Хусусан, 600 миллион доллар инвестиция ҳисобидан, Бухоро шаҳрида Халқаро туризм маркази барпо этилади. Тарих музейи ишга туширилади. Бухоро халқаро аэропортида янги терминал қурилади. Бундай чоралар орқали вилоятга келадиган хорижий сайёҳлар сонини 5 миллионга, туризм хизматлари экспортини эса 1,5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган.

Ташвиқот тадбирида сўзга чиққан партия хайрихоҳлари ва фаоллари тобора янгиланаётган Ўзбекистондаги барча ислоҳотлар халқни рози қилиш йўлида олиб борилаётгани хусусида ўз фикр мулоҳазаларини изҳор этдилар. Партиядан Президентликка кўрсатилаётган номзод Шавкат Мирзиёевнинг халқчил концептуал ғоя ва ташаббуслари жамланган сайловолди дастурини мамнуният билан қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Келгуси етти йилга мўлжалланган устувор мақсадлар, белгиланган  долзарб вазифалар амалга оширилиши натижасида инсон қадри янада юксалиб, фаровонлиги ортишига хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини қайд этдилар.

Учрашув якунида ишончли вакил ўз ҳаётини Янги Ўзбекистонни барпо этишга бағишлаган фидойи инсон, Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб-қувватлаб, барчани якдиллик билан овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+