Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

01.08.2023, 17:09

Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Жиззах шаҳрида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида бир қанча учрашувлар ташкил этилмоқда.

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари ва тажрибали тадбиркорлар ҳам таклиф этилган учрашувлар давомида, дастлаб Жиззах шаҳридаги Ўратепалик маҳалласида жойлашган “Эзгу ният” ўқув ишлаб чиқариш тикувчилик корхонасига ташриф буюришди.

Тадбиркор Тўйчиева Наргиза тижорат банкидан 530 млн. сўм имтиёзли кредит асосида 16 хил тикув машинаси олиб тикувчиликни йўлга қўйиш орқали бугунги кунда 50 дан ортиқ кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Мулоқот давомида тадбиркор Тўйчиева Наргиза  ҳозирги вақтда 44 нафар хотин-қизларни, ёшларни иш билан бандлигини таъминлаганлигини билдириб, келгуси йилларда иш ўрнини 100 нафардан ошириш истаги борлигини билдирди.

Шунингдек, Тўйчиева Наргиза  билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар, солиқ тизимидаги янгиликлар тўғрисида ўзини қизиқтирган кўплаб саволлар билан мурожаат қилди. Унинг барча саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги учрашуви Якка тартибдаги тадбиркор Давлатов Отабек билан бўлиб ўтди. Мазкур корхонада 24 хил турдаги мебель I ишлаб чиқарилади. Айни пайтда бу ерда 6 нафар ёшлар меҳнат қилмоқда. Энг қувонарлиси O’zLiDeP фаоллари ташаббуси билан 2 нафар ишсиз ёшлар мазкур корхонада иш бошлайдиган бўлишди.

Унинг келгусидаги режалари амалга ошса, яна 10 нафардан ошиқ кишининг бандлигини таъминлаш мумкин.
Ишчи гуруҳ аъзолари ёш тадбиркорнинг янги бизнес режасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган бўлдилар.

Тадбиркорлар билан мулоқотлардан сўнг, бундан кейин ҳам доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар умумлаштирилиб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиладиган бўлди.

Сирожиддин АҲМАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва

бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими

  • Кўрилди
    628
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+