Бир муштга айлансак…

03.08.2023, 09:52

Бир муштга айлансак…

Бугунга келиб O‘zLiDeP Яшнобод туман кенгаши таркибида 10 856 нафар сафдошимизни бирлаштирган 138 та бошланғич партия ташкилоти, 12 нафар Халқ депутатлари Яшнобод туман кенгаши депутати, тумандан сайланган 2 нафар Тошкент шаҳар кенгаши депутати фаолият юритмоқда. Партия туман кенгаши аъзолари сони 17 нафарни ташкил этади. Жами 67 та маҳаллада БПТлар мавжуд.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида 2022- 2023 йилларда туман ҳудудида 118,6 минг туп дарахт кўчатлари экилган. Ушбу лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Яшнобод туман кенгаши фаол қатнашиб, ўз ҳиссасини қўшди.

Туманда саноат корхоналари сони 1 107 тани, шундан йирик корхоналар 34 тани ташкил этади. Сўнгги 5 йилда ишлаб чиқариш корхоналари 187 тага ошган. Туман иқтисодиёти савдо, молия, транспорт, алоқа ва ахборотлаштириш, туризм ва тиббиёт билан боғлиқ хизматлар соҳалари ҳамда қурилиш материаллари ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган.

Депутатлар томонидан бош ланғич партия ташкилотлари ҳамкорлигида амалий ишлар қилинмоқда. Масалан, Яшнобод тумани Ибрат ва Маърифат маҳаллаларидаги йўлларнинг асфальт қилинишида депутатларнинг ўрни бор. Шунингдек, Қўйлиқобод маҳалласи кўчаларидаги симёғочлар 50 йилдан буён алмаштирилмаганлиги сабабли, чириб, авария ҳолатига келиб қолгани юзасидан аҳоли мурожаат қилган эди.

Жорий йил бошидан ҳозиргача O‘zLiDeP Яшнобод туман кенгаши томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш, айниқса, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича давра суҳбати, семинарлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Бу борада кенгаш ва депутатларнинг ҳамкорлиги муҳим саналади. Ушбу тадбирлар натижасида ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилди ва 29 нафари ишли бўлди. Шунингдек, 17 нафарига ўз тадбиркорлигини бошлаш учун ёрдам берилди.

Фуқароларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг мурожаатлари ўрганилди, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди. Ушбу тадбир натижасида 12 та муаммоли масала ҳал этилди.

Яшнобод туманида олиб борилаётган кенг кўламли амалий ишларда O‘zLiDeP туман кенгашининг камтарона улуши бор. Эзгу ниятларимиз катта: насиб этса, сайловчи ҳам, депутат ҳам битта мушт бўлиб биргаликда ҳаракат қилсак, ҳар қандай муаммога ечим топилади.

Саидолим НАСРЕТДИНОВ,

O‘zLiDeP Яшнобод туман кенгаши раиси

  • Кўрилди
    518
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+