Қонунчиликдаги янгиликлар бухоролик сайловчилар эътиборига ҳавола этилди

19.04.2024, 14:20

Қонунчиликдаги янгиликлар бухоролик сайловчилар эътиборига ҳавола этилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

 Юзма-юз мулоқотлар чоғида аҳоли вакилларига қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунчалар бериб борилмоқда.

Олий Мажлис қуйи палатаси депутати Мадина Баратованинг Бухоро шаҳридаги “Хўжа Ғунжорий”, “Ҳавзи нав” ва “Турки Жанди” МФЙларидаги аҳолиси билан ўтказган учрашувлари чоғида мамлакатимизда халқ фаровонлигига эришиш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган меъёрий хужжатлар, шунингдек, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари хусусида батафсил сўз юритилди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрель куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттириш мақсадида имзоланган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган долзарб вазифалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан яқинда ишлаб чиқилган “Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида” ги Қонуни бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Учрашув давомида бундан ташқари мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тегишли маълумотлар берилиб, сайловчиларни қизиқтирган саволларга асослантирилган жавоблар қайтарилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари вилоятда давом этмоқда. Улар давомида сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари инобатга олиниб, барча масалалар ва мавжуд муаммолар батафсил ўрганиб чиқилган ҳолда, ҳудуддаги тегишли соҳаларнинг масъул ходимларига тегишли топшириқ ва тавсиялар берилмоқда.

 

 

Теглар
Депутатлар
  • Кўрилди
    85
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+