Партия ёшлари олдидаги устувор вазифалар белгилаб олинди

04.08.2023, 14:54

Партия ёшлари олдидаги устувор вазифалар белгилаб олинди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузулмалари бўлими томонидан Президент Шавкат Мирзиёев лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Янги – Ўзбекистон – янги имконият” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда партия ходимлари, “ёшлар қаноти” фаоллари, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, ёшлар парламенти аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида Давлатимиз раҳбарининг нутқида ёшлар масаласига қаратилган эътибор ва бу борада партия ёшлар қаноти олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Президентимиз ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиши барчамизга яхши маълум. Лавозимга киришиш тантанали маросимида ҳам ёшларга яна бир бор мурожаат қилганликлари фикримиз исботидир.

Давлатимиз раҳбарининг билдирган ишончларига муносиб бўлиш ҳар бир ўғил-қизнинг, ёшларимизнинг асосий мақсадларидан бирига айланиши керак.

Давра суҳбатида қатнашган партия ёшлар қаноти фаоллари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва ҳар бир ёш янги Ўзбекистон, учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда энг фаоллардан бири бўлишлигини таъкидлаб ўтишди.

  • Кўрилди
    1098
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+