Ўзбекистон кенг имкониятлар мамлакати

10.08.2023, 10:17

Ўзбекистон кенг имкониятлар мамлакати

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Ёшлар ва Бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими билан мудири ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Навоий Ёшлар Технопаркида бир гуруҳ партиянинг фаол ёшлари иштирокида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллигимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, унинг тарихий аҳамияти ҳақида, шунингдек, сўнги йилларда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашларини таъмилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтишди.

-Ўзбекистон кенг имкониятлар мамлакати. Бунга мисол қилиб бугун ёшларимиз таълим олишлари, замон билан ҳамнафас етук мутахасис бўлиб камол топишлари ҳамда ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун барча шароитлар муҳайё этилмоқда, - деди Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзо, Навоий Ёшлар Технопарки раҳбари А.Абдуғаниев.

Бундай тарғибот тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб кўтаринки кайфиятда ташкил этилиб, аҳолининг турли қатламлари қамраб олинмоқда.

  • Кўрилди
    713
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+