Соғлом ёшлар - истиқлолимиз таянчлари

14.08.2023, 09:45

Соғлом ёшлар - истиқлолимиз таянчлари

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашининг Ёшлар билан ишлаш бўлими билан вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамкорлигида  истиқлол шодиёнасига бағишлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида  “Соғлом ёшлар - истиқлолимиз таянчлари” мавзуида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамини Янги Ўзбекистонимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, шону шуҳратига мос ҳолда муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш мақсадида ташкил этилган ҳамда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, талаба ёшлар ҳамда турли спорт мусобақаларида ғолиблик шоҳсупасидан жой олган воҳанинг ёш спортчилари иштирок этган тадбирда O’zLiDeP ёш авлодни  қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодий ва  интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида  соғлом турмуш  тарзини  шаклантириш,  уларни  жисмоний тарбия ва спортга кенг  жалб қилиш бўйича изчил  ишларни амалга ошириш  тарафдори эканлигини алоҳида таъкидланди. 

Сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонимизда муҳтарам Президентимизнинг томонидан ёшлар ўртасида спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлиги, бу ғамхўрликка жавобан ёш спортчиларимиз жаҳон ареналарида спортнинг кўплаб турлари бўйича  ғолибликни қўлга киритиб, мамлакатимиз шарафини дунёга тараннум этаётганлигини,  30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд бўлган Янги Ўзбекистонимизни ҳақли равишда ёшлар мамлакати дея эътироф этилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

  • Кўрилди
    474
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+