Хоразмнинг ишбилармон аёли аниқланди

17.08.2023, 16:33

Хоразмнинг ишбилармон аёли аниқланди

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Мустақилликнинг 32 йиллигига бағишлаб “ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!” шиори остида “ИШБИЛАРМОН АЁЛ-2023” кўрик танловининг ҳудудий Республика босқичи ўтказилди. 

Бугунги кунда вилоятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш борасида қилинаётган ишлар уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келнмоқда.

“Ишбилармон аёл” кўрик танлови ҳам мазкур тадбирларнинг бири ҳисобланиб, вилоятдаги барча туман, шаҳар, маҳалаларида фаолият олиб бораётган ишбилармон аёлларнинг ҳақиқий танловига, ҳақиқий тадбиркор аёллар майдонига айланиб улгурди. Вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 40% дан ортиғини  хотин-қизлар ташкил қилади. 2016 йилдан бошлаб ўтказилиб келинаётган мазкур танлов доирасида ташкил этилган тадбирларда иштирок этган хотин-қизлар сони жами 6700 нафардан ошди.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида “Ишбилармон аёл” кўрик танлови доирасида 13 та туман, шаҳар босқичлари ташкил этилиб, танловда фаол иштирок этган 1600 нафар тадбиркор, фермер, ҳунарманд, ишлаб чиқариш соҳаси вакилларидан иборат хотин-қизлардан 13 нафари танловнинг ҳудудий Республика босқичига йўлланма олишди. 

Дастлаб тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Танлов ғолибларини аниқлаш учун  O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши, Хоразм вилоят ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вилоят бўлими, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилоят бўлими, "Ҳунарман аёл" уюшмаси вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг ишларини баҳолаб боришди.

Баҳолаш мезонида асосий эътибор хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитгани, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш билан бирга замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринларини яратгани, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.

Танлов натижаларига кўра Якунда Урганч шаҳридан  “Masquerade little star” оилавий корхона раҳбари  Ибрагимова Гўзал 1- ўринни эгаллаб ғолиб бўлган бўлса, 2- ўринга  Тупроққалъа туманидаги  якка тадбиркор Қодирова Бахтигул, 3- ўринга Гурлан туманидаги “Яхшимуратовлар” фермер хўжалиги раҳбари Бабажанова Шохиста лойиқ деб топилди.

Шунингдек, қолган  иштирокчилар  ва ҳамкор ташкилотлар партиянинг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    626
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+