Кластер тизимидаги имкониятлар янада кенгаяди

22.08.2023, 11:00

Кластер тизимидаги имкониятлар янада кенгаяди

Ўтган 2022 йилда тадбиркорлар билан ўтказилган учрашув чоғида соҳа ходимлари томонидан Давлатимиз раҳбарига билдирилган кўплаб таклифлар асосида мамлакатимиздаги ушбу соҳа микро, кичик, ўрта ва йирик тоифаларга бўлинганлиги, уларнинг ҳар бири билан индевидуал ишлаш тизими яратилганлиги айни муддао бўлди.

Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказган бу йилги очиқ мулоқотида иштирок этар эканман, навбатдаги устувор вазифалар ижроси, айниқса кластер тизимидаги ишлаб чиқариш субъектларини ривожлантиришда давр талабларидан келиб чиққан ҳолда жиддий ёндошилиши зарурлигини аниқ ҳис этдим. Чиндан ҳам бугунги кунда маҳсулотлар ташқи бозорларда сифати, талабгорлиги, юқори рақобатбардош бўлиши учун ишлаб чиқаришни мутлақо янги тизимга олиб чиқиб, кескин ўсиш қилиш талаб этилмоқда. “Янги Ўзбекистон-рақобатдардош маҳсулотлар юрти” дастури жорий йилда ҳам давом эттирилишининг асосий боиси ҳам ана шунда. Қолаверса буни ҳаётнинг ўзи тақозо этаяпти. Эътиборлиси, тадбиркорлар сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Ўтган бир йил ичида кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага кўпайди. Ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага ошиб, жами 10 мингтага етди. Йирик корхоналар сонининг бир йил ичида 400 тага кўпайиб, эндиликда 1,5 минг тани ташкил этмоқда. Вилоятимизда ҳам бундай ўсиш кўрсаткичларини кузатса бўлади.

Сўнгги йилларда турли соҳаларда жумладан, саноат корхоналарида кластер тизимининг жорий этилганлиги ва бунинг самарасини Бухоро вилояти мисолида ҳам кўрса бўлади. “Бухоро агро кластер” МЧЖга қарашли 40 дан ортиқ сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, 6,2 млн доллар инвестиция эвазига қаровсиз майдонга барпо этилган замонавий мажмуага Италия ва Россиядан келтириб ўрнатилган асбоб-ускуналар туфайли бугунги кунда йилига жами 22 минг тонна сут қайта ишланмоқда. 150 нафар аҳоли бандлиги таъминланган. Иш кўлами ва даромаднинг ортиши эса кластер фаолиятининг янада кенгайтиришга хизмат қиляпти.

Кластер тизими қишлоқ хўжалигида ҳам ўз самарасини бериб турибди. Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда шу муносабат билан юртимизда кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш, кластерларнинг айланма маблағлари учун 1,5 йил муддатга 3 трлн сўм кредит ажратилиши маълум қилинганлиги тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун навбатдаги янгилик бўлди.

Амалдаги қонунчиликка инвестиция хавфсизлиги бўйича янги нормаларнинг киритилаётганлиги ҳам соҳа ходимлари алоҳида мамнуният билан кутиб олдилар.

Бир сўз билан айтганда Президентимизнинг тадбиркорлар билан бу йилги мулоқоти, жами 5 та йўналиш бўйича белгилаб берилган вазифалар бизни халқимиз бахт-саодати, эл-юртимиз маъмурчилиги йўлида бутун куч, билим ва маҳоратимизни ишга солган ҳолда фаолият олиб боришга даъват этади.

Азамат СУЛТОНОВ,

"Бухоро агрокластер" масъулияти чекланган жамияти директори,

Ўзбекистон Республикасида хизмат

кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, O’zLiDePфаоли

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+