Тадбиркорликнинг чинакам эркинлик даври

22.08.2023, 11:03

Тадбиркорликнинг чинакам эркинлик даври

Бугун тадбиркорлик қиламан деган ёшлар учун барча эшиклар очиқ. Муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан кичик бизнесни манзилли қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида қулай муҳит яратилган. Кичик тадбиркорларнинг “оёққа туриб олиши” ва фаолиятини кенгайтириши учун мутлақо янги ёндашувлар жорий қилиниши бунинг яққол исботидир.  

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан бўлиб ўтган навбатдаги очиқ мулоқотида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор йўналишлар ҳақида батафсил айтиб ўтилди. Эндиликда ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, уларга лойиҳа қилиб бериш, фаолиятини молиялаштириш, маҳсулотларига бозор ва бизнесига шериклар топиш бўйича яхлит эко-тизим яратилади.  “Қишлоқ қурилиш банк”  “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирилиб, мазкур молия муассасасининг ишлаш услуби, молиялаштириш механизмлари бутунлай янгича ташкил этилади. Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида ташкил этиладиган 14 кичик бизнес марказлари ташаббускорларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашади, ўз ҳисобидан янги лойиҳа қилмоқчи бўлган тадбиркорларни ўқитади, янги лойиҳаларга зарур мутахассисларни жалб қилади, тадбиркорлар учун бухгалтерия, солиқ, аудит, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатади. Ҳудудлардаги кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартларда молиялаштириш йўлга қўйилади.

 Кичик бизнес марказлари кўмагида лойиҳа ташаббускори ва йирик давлат корхоналари билан кооперация алоқалари ўрнатилиб, янги корхоналарда замонавий технологияларни жорий қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва маҳсулотини реализация қилишга марказлар ёрдам беради.

Кичик бизнес марказлари кўмагида лойиҳа ташаббускори ва йирик давлат корхоналари билан кооперация алоқалари ўрнатилади. Бунда янги корхоналарда замонавий технологияларни жорий қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва маҳсулотини реализация қилишга марказлар ёрдам беради.

Марказ билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади. Банк ҳам, марказ ҳам янги лойиҳа даромад келтириб, тадбиркор фаолияти ривожланишидан манфаатдор бўлиши учун янги кичик бизнес лойиҳаси ишга тушгач, икки йил давомида улардан тушадиган барча солиқлар Яъни, тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади. Ушбу ташаббуслардан бир йил ичида камида 150 мингта кичик бизнес субъектларини “оёққа турғизиш”, камида 25 мингтасини ўрта корхоналарга айлантириш, соҳада 250 минг янги доимий иш ўринларини яратиш мақсад қилинган.

Янги Ўзбекистонимизда бошланган тадбиркорликнинг чинакам эркинлик, олтин  даври кейинги олти ярим йилда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилган ишларнинг мантиқий давоми, деб биламан. Олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасида юртимизда тадбиркорлар сони кун сайин кўпайиб, тадбиркорлик субъектларида иш билан банд бўлганлар сони кескин ошишига ишонаман. Чунки солиқ тизимини соддалаштириши ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратилиши, келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар оширилмаслиги қатъий кафолатланиши  юртимиздаги барча тадбиркорларимизнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаб,  ғайратини минг чандон оширди.

Янги Ўзбекистондаги ҳаётий ислоҳотларни жадал суръатда давом эттириш, халқимизни ҳаётдан рози қилиш учун биринчи галда тадбиркорликни ривожлантириш зарур эканлиги, давлатимиз раҳбари билан мулоқотда тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган бешта асосий йўналишнинг алоҳида эътироф этилиши ва мақбул ечимларининг кўрсатиб берилиши бандлик ва фаровонликни ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар яқин кунларда ўз самарасини беришига умид бағишлайди.   

Наргиза САЛОМОВА,

 Яккабоғ туманидаги

“Ситора имкон плюс” НТМ  раҳбари,

туман кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+