Туризм, савдо ва сервис соҳаларида “Хизматлар ипотекаси” тизими жорий этилади

22.08.2023, 11:16

Туризм, савдо ва сервис соҳаларида “Хизматлар ипотекаси” тизими жорий этилади

4,5 соат давом этган бу йилги мулоқот Преидентимиз билан юзма-юз ўтказилган учрашувда ҳозир бўлган барча тадбиркорлар қатори менда ҳам жуда катта таассурот қолдирди. Улар ишнинг кўзини биладиган бизнес доиралари вакиллари тимсолида ҳеч муболағасиз, янги Ўзбекистонни кўргандек бўлдилар. Тадбиркорликнинг эндиликда тараққиёт локомотивига айланиб бораётганлигига қатъий ишонч ҳосил қилдилар. Бу йилги тадбиркорлар кунига ўзига хос жозиба бахш этган очиқ мулоқот ушбу соҳанинг йил сайин такомиллашиб, равнақ топиб бораётганлигининг том маънодаги исботи бўлди. Муҳтарам Президентимиз томонидан соҳага кўрсатилаётган чексиз ғамхўрлик, юртимиздаги оқилона сиёсат ўз натижадорлиги балан кўпчилик тараққий этган давлатлар сармоядорларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Очиқ мулоқотда Президентимиз томонидан илгари сурилган бир қатор ташаббуслар хусусан, соҳани ривожлантиришга қаратилган 5 та босқич замирида тадбиркорларимиз учун белгилаб берилган устувор вазифалар мужассам эканлигини ҳар биримиз кўриб турибмиз. Устувор вазифалар давлатимиз раҳбари томонидан шунчаки белгилаб берилгани йўқ. Балки, ишлаб чиқаришнинг молиявий ресурслари ҳам аниқ равшан кўрсатиб ўтилган. Айниқса, мулоқотда тилга олиб ўтилган тадбиркорлик жамғармаси томонидан туризм, савдо ва сервис соҳаларида “Хизматлар ипотекаси” тизими жорий этилиши, эндиликда меҳмонхона, ресторан, савдо комплекси,  автотураргоҳ, ёқилғи шахобчаси, кемпинг каби объектларнинг тайёр лойиҳалари тадбиркорларга таклиф этилишини ҳам соҳа ходимлари мамнуният билан кутиб олдилар. Шунингдек, жамғарма ҳисобидан тадбиркорларга хизмат кўрсатиш объекти учун ер сотиб олиш, бино- иншоотлар қуриш ва айланма маблағи учун ҳам ресурс ажратилиши ушбу йўналишларда фаолият олиб бориш истагида бўлган ҳамкасбларимиз учун айни муддао бўлди.

Туманимизнинг “Барака” МФЙга қарашли ҳудудида ташкил этилган экомасканда ҳам шундан кейин бир қатор ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Ғиждувондаги “Кўкча олтин муйна” МЧЖ томонидан экологик туризмнинг ушбу масканда йўлга қўйилганлиги бунинг учун эса чўл ҳудудида 75 гектар ер ажратилганлиги истиқболдаги режа-вазифалар ижросини амалга ошириш имконини беради. Хусусан, эко ва гастрономик туризмнини янада ривожлантиришга олиб келади. Бугунги кунда бу ерда 33 гектар очиқ ер майдонида бир млрд сўм ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги USAIDнинг 31 минг АҚШ доллари эвазига барпо этилган экомасканда 40 минг тупга яқин турли кўчатлар парвариш қилинмоқда. Дам олувчилар учун юрталар ўрнатилиб, тегишли шароитлар яратилган. Келгусида эса маҳаллий ва хорижий меҳмонлар 5 гектардан иборат сув ҳавзасидан балиқ овлашлари от ва туяларда сайр этишлари мумкин бўлади. Экотуризм маҳаллий аҳолининг фаол ижтимоий-иқтисодий иштирокини ва ушбу фаолият туридан яхшигина даромад олиши билан эътиборга сазовордир.

Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотида тадбиркорларимизнинг айнан шу йўналишдаги фаолиятлари тўла қўллаб-қувватланганлиги мени ҳам янги марралар сари ундаб турибди. Мулоқотда белгилаб берилган устувор вазифалар ва уларнинг амалий ижросидан кўзда тутилган асосий мақсад тадбиркорликнинг барча босқичларидаги субъектларини хусусан, йирик корхоналарни янада тараққий эттиришга салмоқли ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

Иқлима Жўраева,

  Ғиждувондаги «Фирдавс Ўктам Амон омади» МЧЖ раҳбари,

“Шуҳрат” медали соҳибаси,  O'zLiDeP фаоли

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+