Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: ёшлар учун имконият, имтиёз ва ташаббус

24.08.2023, 14:53

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: ёшлар учун имконият, имтиёз ва ташаббус

Жорий йилнинг 18 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда Президентимиз Шавкат Мирзиёев биз ёш тадбиркорларга юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ташқи бозорларда сифатли, талабгорлиги юқори ва рақобатбардош бўлиши учун ишлаб чиқаришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиб, кескин ўсиш қилиш зарурлигини ҳамда «Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури жорий йилда ҳам давом эттирилиши ва дастур билан қамраб олинадиган корхоналар сони 500 тага етказилши, улар учун дастурдаги барча имтиёзлар давом эттириши ва шу билан биргаликда давлат экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни изчил давом эттириши, логистика харажатларини компенсация қилишга қўшимча 100 миллион доллар йўналтирилишини айтиб ўтганликлари биз ёш тадбиркорларга катта имконият эшикларини очди.

Бундан ташқари, Президентимиз камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетганлиги ва эндиликда камерал назоратда тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш ёки уни идорага чақириш қатъиян тақиқланиши, солиққа оид битта ҳуқуқбузарлик учун тадбиркор сифатида молиявий жарима, жисмоний шахс сифатида маъмурий жарима қўллаш амалиётини бекор қилиниши, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилиши бўйича такидлаб ўтганликлари ҳам биз ёш тадбиркорларга куч ва ғайрат бағишлади.

Тадбиркорлар билан бўлган очиқ мулоқотда «келгуси йиллар учун белгилаб олинган режа ва дастурларни амалга ошириш осон бўлмаслиги, лекин ҳаёт синовларида тобланган, сўзида ҳам, ишида ҳам қатъий, мард ва ташаббускор тадбиркорлар бор экан, кўзланган марраларга албатта эришамиз» дея ишонч билдирганликлари биз ёш тадбиркорларни келажакка бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлаб шаҳдам қадам ташлашга чорлади.

Муроджон Маъдиев,

O'zLiDePдан сайланган Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

Ёшлар парламенти аъзоси

  • Кўрилди
    362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+