Фарғонанинг ишбилармон хотин-қизлари аниқланди

28.08.2023, 15:48

Фарғонанинг ишбилармон хотин-қизлари аниқланди

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг ҳудудий Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман босқичларида ғолиб бўлган тадбиркор, ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этдилар.

Кўрик-танловнинг Фарғона шаҳри ҳудудий республика босқичида ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик соҳасида ўз фаолиятини олиб бораётган тадбиркор аёллар орасидан  ғолибларни аниқлаш мақсадида ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокида тадбиркор хотин-қизларнинг кўргазмалари кўздан кечирилди.

Хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган кўрик-танлов ўнлаб ишбилармон аёлларни кашф этиб келмоқда.  Бу йилги кўрик-танловда ҳам янги қиёфалар, янги ташаббускор, ҳунарманд ва тадбиркор аёлларимиз кўплигига амин бўлдик.

Бугунги кўрик-танлов Мустақиллик байрами арафасида ўтиши барчани қувонтирди. Тадбир давомида ҳамкор ташкилотлар масъулларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг фаолиятига, тегишли ҳужжатлар билан ҳам танишиб чиқдилар.

Шу ўринда, ҳар бир номзод ўзининг ишлаб чиқараётган маҳсулоти, унинг сифати, яратган иш ўрни ва сотуви, экспорт ҳажми ҳақида ҳам маълумот бердилар.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, кўрик танловнинг ғолиблари аниқландилар.

Биринчи ўринни Данғара туманида  жойлашган 117 нафар ишчи ўрнига эга бўлган,  текстил махсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Beknur CLASS” МЧЖ раҳбари Умарова Маърифат, иккинчи ўринни Қувасой шаҳридан келган иштирокчи "Дилдора бону ниҳол боғлари" фермер хўжалиги раҳбари Абдураҳмонова Дилдора, учинчи ўринни эса Учкўприк туманидан келган Учкўприк тумани "Лазизим қалблар шифоси" унитар корхона раҳбари Бўтабоева Раъно эгалладилар.

Шунингдек, тадбирда кўзга кўринган санъаткорлар томонидан куйланган куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар тадбирни байрамона кайфиятда ўтишини таъминлади.

  • Кўрилди
    283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+