“Санобар Самад Жасмина” МЧЖда янги БПТ иш бошлади

11.09.2023, 16:30

“Санобар Самад Жасмина” МЧЖда янги БПТ иш бошлади

O‘zLiDeP Бухоро вилояти ҳамда Ромитан туман Кенгаши “Аёллар қаноти” билан ҳамкорликда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тумандаги “Атторон” МФЙда жойлашган “Санобар Самад Жасмина” МЧЖ ўқув марказида тикиш-бичиш йўналишида маҳорат дарси ташкил этилди. Унда МФЙдаги “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари рўйхатидаги 20 нафар хоти-қизлар иштирок этдилар.

“Санобар Самад Жасмина” МЧЖ 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб 4 нафар киши билан ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда бу ерда 18 нафар эҳтиёжманд аёллар доимий иш билан таъминланган. Тикувчи аёллар меҳнати билан болаларнинг тунги кийимлари, ўғил болалар футболкалари, мактаб либослари, элита пардалари, бир қатор миллий кийимлар тайёрланиб буюртмачиларга етказиб берилади.

Ўқув-марказида 3 ойлик курс машғулотлари ташкил этилган бўлиб, ўқув якунида тингловчиларга тегишли сертификатлар топширилади. МЧЖ цехларида бундан ташқари нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Буюртмачилар билан тузилган шартномалар асосида бу маҳсулотлар ҳам жойларга етказиб берилмоқда.

11 йиллик иш амалиётига эга бўлган ушбу корхона раҳбари Санобар Жўраеванинг серқирра фаолияти “Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичида муносиб равишда баҳоланиб, у фахрли иккинчи ўринни эгаллашга эришди.

Маҳорат дарси тингловчилари билан ўтказилган очиқ мулоқотдан кўзланган мақсад маҳаллалардаги ишсиз, кам таъминланган, эҳтиёжманд хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга қилиш ҳамда ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашишдан иборат.

Шу куни бу ерда ўтказилган давра суҳбатида O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари, партия “Аёллар қаноти” нинг истиқболли лойиҳалари бўйича батафсил сўз юритилди. Ўз фаолиятини партия аъзоси сифатида давом эттириш истагида бўлган 9 нафар тикувчи хотин-қизлар партия сафига қабул қилиндилар. МЧЖ ҳузурида янги БПТ ўз фаолиятини бошлади.

  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+