БПТлар фаолияти ўрганилмоқда
11.09.2023, 16:42

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибида ўз сафларига 102 мингдан ортиқ маслакдошларимизни бирлаштирган 1003 та қуйи бўғин фаолият олиб бормоқда. Айни кунларда партия вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан мавжуд Бошланғич партия ташкилотлари фаолияти атрофлича ўрганилмоқда.
Ўрганишлар давомида қуйи бўғин аъзоларининг партия Дастури ҳамда мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш, партия сафига кириш истагида бўлган янги аъзолар рўйхатини шакллантириш борасида олиб борилаётган фаолияти, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни хал қилишда депутатлар билан яқиндан ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги, БПТларнинг моддий-техник базаси ва бошқа шу каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ишчи гуруҳ таркибига киритилган тажрибали маслакдошларимиз иштирокида қуйи бўғин аъзолари билан турли йўналишларда ўқув семинарлари , тарғибот ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири - Жиззах шаҳаридаги "Dilbek Sher Trans" автомактабида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида ҳам бўлиб ўтди. Алишер Бегалиев етакчилик қилаётган мазкур қуйи бўғин ўз таркибига 14 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган.
Маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия Жиззах шаҳар Кенгаши ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда, “Ўзбекистон 2030” стратегиясида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар, айни кунларда шиддат билан давом этаётган ислоҳотларда партия фаолларининг ўрнини янада ошириш юзасидан фикр юритилди.
Тадбир сўнгида партия сафига кириш истагида бўлган 5 нафар янги аъзолар рўйхати шакллантирилди.
Абдукарим Исахонов,
O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
-
“Санобар Самад Жасмина” МЧЖда янги БПТ иш бошлади
11.09.2023, 16:30
-
Партия қуйи бўғинларида истиқлол тадбирлари давом этмоқда
31.08.2023, 16:28
-
БПТда қутлуғ санага бағишланган тадбир ўтказилди
29.08.2023, 14:28
-
Энг улуғ, энг азиз байрам партия қуйи бўғинларида ташкил қилиняпти
17.08.2023, 10:20
Фикрингизни қолдиринг