“Ўзбекистон – 2030” стратегияси – ёшлар нигоҳида

14.09.2023, 15:55

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси – ёшлар нигоҳида

Президентимизнинг фармони билан келгуси улкан мақсад ва вазифаларни амалга оширишда дастуриламал бўлиши белгиланган «Ўзбекистон–2030» стратегияси тасдиқланди ва уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатларнинг қабул қилинишини кенг жамоатчилик айниқса, ёшлар қатлами жуда катта хушнудлик билан қарши олди. Боиси, «Ўзбекистон–2030» стратегияси лойиҳаси муҳокамасида ёшларимиз томонидан билдирилган ҳар бир фикр, таклиф қунт билан ўрганилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш ҳамда «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратилган учрашувлар Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъат институтида ўтказилди.

Учрашувда институт раҳбарияти, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари Отабекхўжа Собитов иштирок этиб, йиғилганларга «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, эришиладиган натижалар, ютуқлар, мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди.

Хусусан, Стратегиянинг ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар бўйича қатор вазифалар кўзда тутилмоқда. Унга кўра, ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш, ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш борасида улкан мақсад ва ташаббуслар илгари суриляпти.

Тадбирда сўз олганлар шу каби ислоҳотларни алоҳида эътироф этишди, талаба ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+