Тадбиркорлар Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси лойиҳасини муҳокама қилди
06.04.2018, 10:42
O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши вилоят Давлат Cолиқ бошқармаси билан ҳамкорликда “Навоий савдо комплекси” АЖда cолиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепциясининг лойиҳасига бағишланган амалий мулоқот ташкил этди.
Мулоқотда “Фаол тадбиркорлик иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида cолиқ маъмурчилиги ва назоратини ташкил этиш тартиби ва методологиясини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида cолиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилгани таъкидланди.
– Мазкур лойиҳани тайёрлаш бўйича Республика комиссияси тузилди, – дейди Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Авезов. –Айни чоғда мазкур Комиссия томонидан етакчи олим ва юқори малакали мутахассислар – экспертлар, тадбиркорлик тузилмалари ва жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда, солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилигини тубдан яхшилаш, солиқ органлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, соҳани ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Мониторингдан кўзланган асосий мақсад ҳар бир солиқ тўловчининг иқтисодий салоҳиятини ўрганиш, маҳаллий бюджетга тушадиган солиқ базасини кенгайтириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлашдан иборат.
Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан концепция бўйича фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг