Партиявий масъулият янада ошади

19.09.2023, 14:41

Партиявий масъулият янада ошади

Президентимизнинг тегишли Фармони билан “Ўзбекистон 2030”  стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан энг устувор вазифа сифатида кутиб олинди. Жумладан, “Ўзбекистон-2030 стратегияси халқ стратегияси” шиори остида белгиланган ислоҳотларнинг ўз вақтидаги ижросини таъминлаш юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозимлиги ва энг муҳими турли ёшдаги ва касбдаги юртдошларимиз томонидан ўринли ташаббус ва фойдали фикр-мулоҳазаларни қолдириш имконини берувчи он-лайн портални ишга тушуриш кўзда тутилганлиги эътиборлидир. Бу эса ўз навбатида парламентдан тортиб, маҳаллий Кенгаш депутатларигача, шу жумладан халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашига  O'zLiDeP дан сайланган вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари зиммасига юксак масъулият юклайди.

Чиндан ҳам, стратегиянинг бирор бир йўналиши йўқки, инсон қадрини улуғлаш, бунёдкор халқимизни рози қилиш, юртдошларимизга муносиб турмуш шароити яратиш сингари эзгу мақсад ва марралар ўз ифодасини топмаган бўлсин. Шу боис ушбу муҳим стратегик ҳужжатнинг инсонпарвар мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига, айниқса, O'zLiDeP электоратига кенг тушунтириш партиямизнинг ҳар бир фаоли зиммасидаги муҳим вазифалардан биридир.

Жойларда аллақачон бошлаб юборилган тарғибот тадбирларида Олий мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирлари ўз кутилган натижасини бериб турибди. Кейинги пайтда вилоятнинг Бухоро шаҳри, Вобкент, Пешку, Ғиждувон, Қоракўл, Олот туманлари ва бошқа бир қатор ҳудудларда ўтказилган тарғибот тадбирлари шулар жумласидандир. Учрашувлар чоғида стратегиядаги барча йўналишларга оид аниқ рақам, далилларнинг келтирилаётганлиги бундай тадбирларнинг юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаяпти.

Стратегияда таъкидланганидек, 2030 йилгача иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолини 70 фоиз мурожаатларни бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш, камбағалликни 2 баробарга қисқартириш, мактабгача таълим билан қамров даражасини 100 фоизга етказиш ва бошқа вазифалар юзасидан билдирилаётган фикр-мулоҳазалар шулар жумласидандир.

Стратегиядаги энг муҳим йўналишлардан бири-барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган иккинчи йўналишда иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ-хўжалиги соҳаларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилганки, улар ижросини таъминлашга ҳам бухоролик партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари давр талабларидан келиб чиққан ҳолда ва партиявий масъулият билан виждонан ёндошишларига аминман.

Бобомурод Очилов,

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши аппарат раҳбари,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+