Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди

21.09.2023, 09:40

Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг 71-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикер ўринбосари Актам Хаитов, парламент қуйи палтаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, сиёсий партиялар, жамоат ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Сессияда туманда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Биринчи масала юзасидан Мирзаобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Хатамов ахборот берди.

Ҳисоботда таъкидланишича, шу йилнинг январь–июнь ойларида туманда 302,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан, 127,7 млрд. сўми ёки умумий ҳажмнинг 42,2 фоизини кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ташкил қилган.

Ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши бўйича туманда 2023 йилда умумий қиймати 785,7 млрд. сўмлик 59 та ҳудудий лойиҳалар ишга туширилиб, 1389 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Бундан ташқари туманда саноатни ривожлантириш ҳисобига 76 та, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 4075 та, қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 2985 та, қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобига 186 та янги иш ўринлари яртилган.

Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 1249 та лойиҳаларга 22,7 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Жумладан, 443 нафар ёш тадбиркорлар учун 8,8 млрд.сўм, 557 нафар аёл тадбиркорлар учун 6,9 млрд.сўм кредит маблағлари йўналтирилган.

Шунингдек, йил бошидан буён “Аёллар дафтари”да турган 212 нафар аёлларга 1,9 млрд.сўм, “Ёшлар дафтари”да турган 31 нафар ёшларга 558 млн.сўм ҳамда “Темир дафтар”да турган 16 нафар фуқароларга 264 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.

Муҳокамалар давомида туманда кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларида камчиликлар борлиги танқид остига олинди.

Иккинчи масала юзасидан Мирзаобод тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Д.Азимов ахборот берди.

Маърузада таъкидланганидек, туманда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш бўйича ҳам бир мунча ишлар амалга оширилмоқда. Жумаладан, бугунги кунда 24 та (77,8 фоиз) ижтимоий соҳа объектларида 0,288 киловатт қуёш панеллари ҳамда 2,1 минг литр (38,2 фоиз) гелиоколлектор ўрнатилган.

Сентябрь ойи охирига қадар 9 та ижтимоий соҳа объектларига 110 квт, жумладан, 6 та тиббиёт 70 квт, 1 та мактаб 20 квт, 2 та МТТ 20 квт қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган.

Шунингдек, туманда 51 та аҳоли хонадонларини 282 киловаттли кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтказиш ҳамда 6,9 минг литр гелиоколлекторлар ўрнатилиши белгиланган. Амалда, 8 та (15,7 фоиз) хонадонларга 0,020 киловатт (7,1 фоиз) қуёш панеллари ўрнатилган.

Жорий йилда туманда 65 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 1,3 мегаватт қуёш панелларини ўрнатилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 16 та (1,3 фоиз) 0,110 киловаттли (8,5 фоиз) қуёш панеллари ўрнатилиши ташкил этилган.

2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмолчиларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида 2,0 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш режаси тўлиқ бажарилган.

Газ тақсимлаш пунктлари ҳамда ер ости газ қувурларининг ҳолатини текшириш ва тафтиш қилиш ишлари режага асосан амалга оширилиб келинмоқда.

Куз-қиш мавсумида туман аҳолисини кўмир ёқилғиси билан марказлашган ҳолда таъминлаш мақсадида “Кўмир таъминот” МЧЖ, “Боёвут кўмир етказувчи” филиали билан кўмир ёқилғиси маҳсулотларини етказиб бериш бўйича чора-тадбирларга кўра, мавсумда туман бўйича 4 970 тонна кўмир маҳсулоти истъемолчиларга етказиб берилиши прогноз қилинган. Шудан, аҳоли истъемолчиларига 2 035 тонна, бюджет ташкилотларига 2 935 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотини етказиб берилади.

Бундан ташқари куз-қиш мавсумида электр қурилмалар барқарор ишлаш режасига асосан Мирзаобод ТЭТК томонидан 32 дона трансформатор пункти ва 74,2 км 0,4-10 кв ҳаво тармоғи мукаммал ва 70 дона трансформатор пунктларни жорий таъмирлаш, 142,6 км 0,4-10 кв ҳаво тармоғини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, мутасадди ташкилот томонидан ушбу масалалар доимий назоратга олинган.

Кун тартибидаги масалалар бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари А.Хаитов сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларга тўхталиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатларнинг саволларига мутасадди ходимларнинг жавоблари тингланди, соҳада йўл қўйилган камчиликлар юзасидан муҳокамалар олиб борилди, уларни бартараф этиш юзасидан сессиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

  • Кўрилди
    252
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+