Танлов орқали фаолиятимни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳамкорлар ва бизнес ғоялар орттирдим
22.09.2023, 16:40

– Корхонамиз 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар ҳамда биз тадбиркорларга яратиб берилаётган улкан имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда кредит олиб, фаолиятимизни кенгайтиришга эришдик.
Бугунги кунга келиб, турли пайпоқларни четга сотиб, экспорт ҳажмини оширяпмиз. Жумладан, Россия Федерациясининг “Гарлайн”, “Грентекс”, “Маркет Групп” каби корхоналари билан янги шартномалар тузиб, экспортбоп маҳсулот ҳажмини сезиларли равишда оширишга эришдик.
Корхонамизда 98 нафар ходим доимий иш билан таъминланган. Бундан ташқари, 19 нафар мавсумий ишчи бор. Фаолиятимизни янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида Данғара туманидаги “Санам” МФЙ ҳудудида янги бино қурилаётир. Ушбу иншоотнинг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ишлаб чиқариш ускуналарини ўрнатиш қолди, холос. Асосий ишлаб чиқариш биноси ишга тушгандан сўнг хотин-қизлар учун яна 200 та иш ўрни очилади.
O‘zLiDeP томонидан ўтказилган “Ишбилармон аёл – 2023” кўрик-танловида биринчи ўринга лойиқ кўрилишим менга ва қадрдон жамоамга катта эътибор, шу билан бирга, улкан масъулият, деб биламан. Ушбу танловда қатнашиш орқали бир қанча ишбилармон, ташаббускор аёллар билан танишдим, шунингдек, тадбиркорлик соҳамни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳамкорлар ва бизнес ғоялар орттирдим.
М. УМАРОВА,
Данғара туманидаги “BEKNUR CLASS” маъсулияти чекланган жамияти таъсисчиси
ва “VODIY EXPO” МЧЖ раҳбари,
“Ишбилармон аёл – 2023” кўрик-танлови ғолиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Хотин-қизларимиз меҳнат қилиши учун муносиб шароитлар яратиб берилмоқда
28.11.2023, 15:45
-
Партия “Аёллар қаноти” вакиллари оилавий тадбиркорлигини бошлаган тадбиркор хонадонида бўлди
27.11.2023, 18:04
-
Оҳангарон туманида O’zLiDeP Аёллар қаноти боғи барпо этилди
27.11.2023, 18:00
-
Хотин-қизлар меҳнат қилаётган тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишилди
27.11.2023, 17:57
-
Ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда
27.11.2023, 11:15
Фикрингизни қолдиринг