Тажрибали тадбиркор аёл Мамлакат Содиқова талаба-ёшларни фаоллликка чорлади

04.10.2023, 14:22

Тажрибали тадбиркор аёл Мамлакат Содиқова талаба-ёшларни фаоллликка чорлади

Айни кунларда вилоятимиз олий ўқув юртларида талаба - ёшларнинг маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлари ташкил этиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири O`zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ушбу олий таълим муассасасида ўтказилди. 

Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба- ёшлари иштирок этди.

Талаба ёшлар сўз олган O`zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, тажрибали тадбиркор аёл М.Содиқова ўз танлаган соҳасида дастлабки пайтларда дуч келган қийинчиликлари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини излаб топиш борасида сайъ- ҳаракатларга зое кетмагани, бугунги кунда келиб барча интилиш ва аниқ мақсадлари ўз кутилган амалий натижасини бераётганини тилга олиб ўтди. Бирор - бир муваффақиятга машаққатли меҳнат билим ёки бой тажрибасиз эришиб бўлмайди, - дея таъкидлади М.Содиқова

Институт талаба – ёшларига М.Содиқова бугунги кунда Бухоро шаҳридаги  "Zamin fruits trade", "Zamin Madad tayyorlov savdo", "Zamin shu'lasi" МЧЖларига етакчилик қилаётгани, шу билан бирга  у Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги ҳузуридаги “Тадбиркор аёллар” клуби раҳбари сифатида ҳам изчил фаолият юритаётгани маълум қилинди. 

Учрашув давомида  “Ўзбекистон- 2030” стратегияси ҳамда ушбу муҳим ҳужжатда ўз ифодасини топган 5 та йўналиш ва 100 та мақсад бўйича ҳам тегишли маълумотлар берилди.

  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+