O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг хотин-қизлар билан ишлаш йўналишидаги ишлар сарҳисоб қилинди

06.10.2023, 13:55

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг хотин-қизлар билан ишлаш йўналишидаги ишлар сарҳисоб қилинди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия аёллар қаноти томонидан ўтган тўққиз ойи давомида қилинган ишлари сарҳисоб қилинди.

Йиғилишда дастлаб, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Гавхарой Тухтасинова “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва унда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан O‘zLiDeP Аёллар қаноти олдида турган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

Ўтган вақт давомида партия аёллар қаноти ташаббуси билан ҳар бир маҳаллада ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш, аёлларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини ошириш борасида ижобий ишлар амалга оширилди.

Хотин-қизларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштироки ва фаоллигини ошириш, маънавий салоҳиятини юксалтириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳам аҳамият қаратилди.  Жумладан, аёллар ўртасида онкологик касалликларни олдини олишда тиббий кўрикларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, бу борада ҳам режалар тузиб олинди.

Шунингдек маҳаллаларда ҳурматга сазовор бўлган партия фаоллари, тадбиркор, ишбилармон хотин-қизларни партия сафига жалб этиш каби масалалар юзасидан ҳам галдаги вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    269
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+