O'zLiDeP Вьетнам делегациясини қабул қилди

16.10.2023, 13:59

O'zLiDeP Вьетнам делегациясини қабул қилди

O'zLiDeP партия фаолиятининг йўналишларидан бири халқ дипломатияси тамойилларини ривожлантириш нуқтаи назаридан  партиялараро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Бугунги кунда ЎзЛиДеП партиялараро ҳамкорлик доирасида ҳам партиялараро ташкилотлар, ҳам бевосита ҳорижий партиялар билан изчил ишларни давом эттирмоқда.

Шу йилнинг 13 октябрь куни O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Вьетнам Коммунистик партияси Халқаро бўлим мудирининг биринчи ўринбосари Нгуен Тхи Хоанг Ван бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат бошида меҳмонлар O'zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиянинг бугунги фаолияти, Президент ва парламент сайловлардаги иштироки, Янгиланган Конституция лойиҳасининг моҳияти, жумладан жорий йилда бўлиб ўтган умумхалқ реферундуми ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар.

Ўз навбатида, Вьетнам делегацияси раҳбари учрашув учун миннатдорчилик билдириб, O'zLiDeP вакилларини партия  фаолияти,  партия марказий органларининг қарорлари ва уларнинг ҳаётдаги ижроси билан таништирди. Нгуен Тхи Хоанг Ван ушбу партия тузилмаси, унинг асосий  функционал мажбуриятлари ҳақида сўзлаб берди. У шунингдек, Вьетнамнинг бугунги  ижтимоий-иқтисодий ҳолати, иқтисодиётнинг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ушбу мамлакатнинг Минг йиллик мақсадларга эришиш йўлида ривожланиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Нгуен Тхи Хоанг Ван Вьетнам Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини диққат билан кузатаётанини алоҳида таъкидлади. Шу боис делегация раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқтисодиёт соҳасида эришилаётган ютуқлар, мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқарорлик  таъминланаётганини мамнуният билан қайд этди.

Учрашув доирасида партия қурилишида тажриба алмашиш, давлатлараро муносабатларга оид долзарб масалалар бўйича партиялараро анжуманлар форматида қўшма тадбирларни ўтказиш каби ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Партияларнинг ўзаро ҳамкорлиги доирасида Нгуен Тхи Хоанг Ван O'zLiDeP фаоллари ва тарафдорларини  партиянинг бўлажак юбилейи билан табриклади.

Тадбир якунида ҳар икки томон ҳам Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги мулоқотни кенгайтиришда бу каби учрашувларнинг фойдали эканини қайд этишди.

 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+