Қонликўллик сайловчилар ўз депутатидан мамнунми?

16.10.2023, 12:22

Қонликўллик сайловчилар ўз депутатидан мамнунми?

Халқ вакиллари аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойига чиққан ҳолда бартараф этиш мақсадида ўзлари сайланган маҳаллаларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

O’zLiDePдан Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгаши депутати Камилжан Джуманиязов жорий йилнинг ўтган даври давомида ўзи сайланган ҳудудда амалга оширган ишларини сарҳисоб қилди.

Халқ вакили ўз ҳудудида 12 марта ўз сайловчилари билан учрашди, хонадонма-хонадон юриб, сайловчиларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида ўрганиш ишларини олиб борди. Жумладан, сайловчилар томонидан 21 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 6 та мурожаат шу ернинг ўзида ҳал қилинган. 15 та масала назоратга олиниб, туман ҳокимлиги, тегишли мутасадди ташкилот вакилларига 15 та депутат сўрови юборилди. Тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 та оила ҳолидан ҳомийлар билан ҳамкорликда хабар олинди. 

Депутат Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар, инновация ва туризм масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси сифатида ҳам қатор ташаббусларни илгари суриб келмоқда. Йиғилишларда муҳокама қилинган масалаларда ўз таклифларини билдириб, муҳим масалалар юзасидан назорат-таҳлил тадбирларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    166
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+