Тил — маънавият кўзгуси
20.10.2023, 15:59
Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 21 октябрь куни «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эди. Унга биноан 21 октябр санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланиши мамлакатимизнинг янги тарихи, янги тараққиёт босқичида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг ишончли самараси ҳамда мустақил Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда.
O'zLiDeP Наманган вилояти ҳамда шаҳар Кенгаши, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, ҳудудий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда 21 октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан “Тил — маънавият кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Тадбирда партия фаоллари она тилимизнинг истиқболдаги тараққиётига оид маълумотлари, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини юритишди. Зеро, тил ҳар бир миллатнинг энг қадрли бойлиги, унинг маънавий қиёфаси, маданияти, ички дунёсини акс эттирувчи муҳим воситадир.
Тадбир сўнггида фаол талабалар ҳудудий Кенгаши депутатлари Олимхон ва Ғиёсиддин Бабахановлар ҳамда Қобилжон Дадабаевларнинг эсдалик совғалари топширилди.
O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши
матбуот химати
Ўхшаш янгиликлар
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
Фикрингизни қолдиринг