Ишчи гуруҳ вакиллари Сирдарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганишда давом этмоқда

24.10.2023, 11:54

Ишчи гуруҳ вакиллари Сирдарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганишда давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг Сирдарё вилоят кенгаши, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи вакилларидан иборат ишчи гуруҳ жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганмоқда.

Гуруҳ аъзолари Гулистон туманидаги 4 ва 11-давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, мавсумиа таёргарлик ҳолатини обдон кўздан кечиришди. Жумладан, кўмир, сув таъминоти ва ёнғинни ўчиришга шайли, моддий-техник база билан танишишди. Ишчи-хизматчиларга нафақат иш, балки яшаш жойларида ҳам иситиш тизимларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва масъулиятни унутмасликлари эслатилди.

Улар Оқолтин туманидаги 8-мактабда ҳамда Ширин шаҳридаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлишди. Мавжуд камчиликлар аниқлангач,  уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумот тайёрланди. Мавжуд салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. Энди ушбу масалалар туман ва шаҳар кенгашлари сессияларида муҳокама қилинади.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+