Ишчи гуруҳ вакиллари таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда

20.12.2023, 15:53

Ишчи гуруҳ вакиллари таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” вакиллари, партия депутатлари, фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини Таълим тизими ислоҳотлари йўналишидаги мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш борасида қилинаётган ишларни ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари Олмазор туманидаги 133 ҳамда 233-сонли умумтаълим мактабларида бўлишди. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан мактаб ўқув хоналари, спорт заллари кўздан кечирилди.  Мактабларда иситиш тизимлари яхши ишлаётгани маълум бўлди. 133-сонли мактабда 1501 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Мактаб капитал  таъмирланган бўлиб, спорт заллари, ошхона ҳамда кутубхоналари, компьютер хоналари мавжуд. Шунингдек, Ёшларга оид давлат сиёсати йўналишидаги ёшларни замонавий касблар ва чет тилларга ўқитиш тизимини яратиш бўйича мактабда ўқувчилар инглиз тили фанидан яхши ўзлаштиришлари учун хорижий давлатлардан ўқитувчилар келиб дарс беришмоқда. Натижада  IELTS дан 5 нафар ўқувчи юқори балл олишди. Мактабда замонавий IT парк хоналари ташкил этилиб, яқин кунларда очилиши кутилмоқда.

Тумандаги 233-сонли умутаълим мактабида 1614 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ушбу мактабида ҳам IT парк хоналари ташкил қилиниб, яқин кунларда очилади. Ишчи гуруҳ ёшлар билан  суҳбатлар ўтказди. Ишчи гуруҳ вакили Дилноза Тажиева мамлакатимиздаги мумтаълим мактаблари, Олий ўқув юртларида ёшларга яратилаётган шароитлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати якуни юзасидан муҳокама қилинди. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    289
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+