Маслакдошларимиз сафи ўсмоқда

25.10.2023, 12:03

Маслакдошларимиз сафи ўсмоқда

Маълумки, Бошланғич партия ташкилотлари аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан бевосита алоқада иш юритиш ва уларга таъсир кўрсатиш имконига эга бўлган қуйи тузилма ҳисобланади. Шу сабаб, БПТлар сафига ватнапарвар, фидоий, ҳар томонлама билимдон, сиёсий ва ижтимоий тайёргарликка эга, партиявий воситалар билан электорат вакиллари  манфаатларини ифодалашга қодир, обрўли ва жонкуяр шахсларни жалб қилиш ўта муҳим.

Айни пайтда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибида ўз сафларига 102 640 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 1011 та қуйи бўғин фаолият олиб бормоқда. Улар сафининг ошиб бораётганини эса, сўнгги пайтларда депутатларимиз, партия фаоллари ва албатта қуйи бўғин аъзоларининг жойлардаги аҳолининг долзарб, кундалик муаммоларини ҳал этишдаги амалий фаолиятлари билан изоҳлаш мумкин.

Жиззахда маслакдошларимиз сафи фидойи фаоллар ҳисобига янада кўпайадиган бўлди. Жиззах вилояти Экологияатроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида ташкил этилган ва тажрибали партия маслакдошимиз Абдуқаҳҳор Юляхшиев етакчилик қилаётган қуйи бўғин аъзоларининг сиёсий фаоллиги бошқа ҳамкасбларини ҳам мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч сафида бўлишга ундади.

Бу ерда яна 19 нафар атроф муҳит ва табиат ҳимоячилари партия сафига қабул қилинди. O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг раиси Эркин Холматов партияга янги қабул қилинган маслакдошларимизга аъзолик гувоҳномаларини шахсан топширар экан, уларни “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳаётга жорий этишда, партия ғояларини кенг жамоатчиликка етказишда, ҳақиқий мулкдорлар қатламини шакллантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишда, электорат манфаатларини ҳимоя қилишда фидоийлик кўрсатишларига ишонч билдирди.

Шоҳруҳ Ўрозбоев,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1037
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+